28.02.2023

“Ланчбокс”


Режиссёр Ритеш Батранинг 2013 йилда экранларга чиққан “Lunchbox” фильми кўпдан бери кўриш режалаштирилган фильмлар рўйхатида эди. Сабаби – фильм ҳақида манбаларда кўп ижобий фикрлар билдирилган. Бош ролларни ижро этган актёрлар – Ирфон Хон, Нимрат Каур ижодига қизиқаман, деб айтолмайман, ҳатто аксинча. Яна Навазуддин Сиддиқий ҳам бор.

21.02.2023

“Яшода” (2022)


Янги ва қизиқ фильм кўриш истаги туғилганда, шу фильмга дуч келдим. Янги ҳамма фильмни ҳам кўравермайман, рейтингга, анонсга қарайман. Телугу фильмларини камдан-кам кўраман, аммо, тан олиш жоиз, жануб ҳинд фильмлари орасида ҳам кўришга арзирли, қизиқарлилари анча учраб туради.

19.02.2023

“Келин” сериали қўшиқлари қаердан олинган?


Маълумки, ҳеч бир ҳинд фильми ва сериали куй-қўшиқлару рақсларсиз бўлмайди. Шўх рақслар ва романтик, маҳзун қўшиқлар ҳинд ижодкорлари лойиҳаларининг энг муҳим қисмларидандир. “Келин” сериали ҳам бундан мустасно эмас. Сериал “Banoo Main Teri Dulhann” деган саундтрек билан бошланади.

15.02.2023

“Чироқ йўқ, лекин ҳисоблагич айланяпти”


2018 йилда экранга чиққан “Batti Gul Meter Chalu” фильмининг номини ўзбекчага “Қаллоблик” деб ўгиришибди, руслар эса сўзма-сўз таржима қилганда “Чироқ йўқ, лекин ҳисоблагич айланяпти” деб беришган.

05.02.2023

“Севги рецепти: Шакарсиз”


Амитабх Баччан иштирокидаги “102 ёш чегара эмас” фильмидан сўнг яна у бош ролни ўйнаган бир фильмни кўришга вақт ажратдим. Нима учун айнан бу фильмни? Шунчаки ҳинд киносига бағишланган рус тилидаги гуруҳлардан бирида шу фильм чиқиб қолганда, кўраман деб ўйлагандим.