10.12.2015

Кажолнинг қизи уни суратга тушишга кўндирди


“Dilwale” фильми билан экранга қайтиб, Шоҳруҳ Хон билан яна романтик муносабатларни кўрсатган Кажол оиласидан узоққа кетишни истамагани учун бу лойиҳага хушламасдан розилик берганини, фильмда суратга тушишга қизи Ниса кўндирганини маълум қилди.

09.12.2015

Приянка Чопра сериалда суратга тушишни тугатди


Приянка Чопра охирги ойларда жуда банд бўлди, чунки у ҳам “Бажирао ва Мастани” фильмида, ҳам америкаликларнинг “Куантико” сериалида суратга тушаётганди. Актриса олти ой давомида жомадон билан яшади, деса ҳам бўлади.

05.12.2015

Сильвестр Сталлоне — Салмоннинг мураббийи


Болливуд юлдузи Салмон Хон ва Сильвестр Сталлоненинг “Тутқич бермаслар-4” фильмида бирга суратга тушиши ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ бу хабарни ҳеч ким расман тасдиқламади. Энди эса Сталлоненинг “Султон” фильмида суратга тушиши маълум бўлди.

04.12.2015

Дивали ҳомиладор Ранини чарчатиб қўйди


Январда она бўлиши кутилаётган Рани Мукержи Дивалини нишонлаб, қаттиқ чарчаб қолди. Актриса Баччанлар оиласи уюштирган байрам кечасида қатнашди, аммо шундан сўнг бўлажак онага тиббий ёрдам кўрсатишди, чунки чироқлар фестивали Ранининг ҳолдан тойдирди.

03.12.2015

Хема Малини рақс институти очмоқчи


Болливуднинг кўплаб машҳурлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Энди улар сафига Хема Малини ҳам қўшилиш ниятида. Актриса ўзининг рақс институтини очишни режалаштирган.

02.12.2015

“Ом Шанти Ом”

“Ом Шанти Ом” (“Om Shanti Om”) томошабинларни жалб қиладиган фильм. Унда Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон суратга тушган. Лекин картинанинг ютуғи бош ролни SRK ижро этганидагина эмас. Фильмни томоша қилсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз.