30.04.2015

“Жоним фидо” (“Fanaa”)


Жанр: мелодрама
Баннер: Yash Raj Films
Продюсер: Адитья Чопра
Съёмка гуруҳи: сценарийнавис — Шибани Батижа, режиссёр — Кунал Кохли
Бастакорлар: Жатин-Лалит
Ролларда: Амир Хон, Кажол Девган, Табу, Шайни Ахужа, Риши Капур, Кирон Кхер.
Премьера: 2006 йил 26 май.
Рейтинги: 2006 йилнинг энг даромадгир фильмлари бешлигига кирган.
“Жоним фидо”  2006 йилнинг энг кутилган премьераларидан эди. Бунга ундаги актёрлар сабаб. Режиссёр Кунал Кохли аввалги фильми — “Hum Tum” билан оммани хурсанд қилганди.

Teri dil mein meri saanson ko panaah mil jaye... teri oshq mein meri jaan fanaa ho jaye

Бу бахтсизлик ва муҳаббат тўқнаш келиши ҳақидаги ҳикоя. Коллежнинг кўр талабаси кашмирлик Зуни Али (Кажол) жисмоний нуқсони туфайли ҳаётнинг барча қувончларидан маҳрум. Азобли ўйлар уни ақлдан оздирай дейди. Кашмирга қайтишда у қувноқ гид Рехан Қодирий (Амир Хон)ни учратмагунча ҳаёти шундай кечади. Рехан унга ҳаётнинг оддий қувончларини қайтаради. Қиз йигитни, йигит қизни севиб қолади. Бироқ Реханнинг иккинчи қиёфаси муҳаббатларини ўлдириши мумкин. Қувноқ киши ниқоби остида Зунига кўрсатишни истамаган террорчи яшайди...

Лойиҳа ҳақидаги қизиқ маълумотлар:

* съёмкалар Ҳиндистон (Деҳли, Мумбай), Малайзияда ўтди, қишки саҳналар эса Польшада Цилеско қишлоғида суратга олинди. Аввалига Кашмирда суратга олмоқчи бўлишганди, бироқ нотинч вазият ва гуруҳнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида режалар ўзгартирилди;

* Деҳлидаги съёмкалар учун Кунал шаҳарнинг тарихий жойлари (Қутб Минор, Жантар Мантар, Қизил форт, Lodhi  боғлари ва бошқалар)ни ҳимояловчи ташкилотдан рухсат олди. Кунал бу рухсат учун ҳар куни 5000 рупий тўлаши керак бўлди;

* Кажол учун бу 2001 йилдан бери беш йил ичидаги биринчи фильм;

* Амир Хон Малайзияда бор-йўғи бир кун суратга тушди-ю, маҳаллий матбуотга интервью беришга улгурди. Матбуот бунинг учун уни ярим кун кутди;

* Амир Хон фильмдаги иши учун 60 млн. рупий олди;

* Амир сўнгги ўн тўрт йил давомида, “Parampara”дан сўнг Yash Raj Films билан илк бор ишлади.

* Бу Кажол ва Амирнинг романтик жуфтлик сифатида биринчи иши саналади. Бунгача улар “Ishq” фильмида суратга тушишган.

* Кажол ва Амир Сону Нигам, Сунидхи Чаухан, Бабул Суприе, Махалакшми Айер сингари қўшиқчилар билан “Mere Haath Mein” ва “Chanda Chamke” қўшиқларини бирга куйлашади, Амир учун бу илк вокал тажриба эмас, бунга қадар у “Ghulam”, “Mangal Pandey” ва “Rang De Basanti” фильмларида куйлаган, Кажол учун эса дебют тажриба.
* Риши Капур “Kuch Khatti Kuch Meethi” ва “Raju Chacha”дан сўнг учинчи марта Кажолнинг отасини ўйнаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий