10.09.2015

Мухлислар Ишани ва Ранвирни бирлаштириш умидида

Сериалга яна бир ошиқ қаҳрамон — Шикхар Меҳра ва унинг оиласининг қўшилиши, бунинг устига, Ритиканинг ҳийла-найранглар билан Ранвирнинг ҳаётидан ўрин олишга уриниши мухлисларда Ишани ва Ранвирнинг (мухлислар ва сайтлар ошиқларни ИшВир деб атай бошлаган) бирга бўлишига шубҳа уйғотди, бироқ улар бу жуфтликнинг бирга бўлишини жуда-жуда хоҳлашмоқда.
Шу мақсадда “Твиттер” ижтимоий тармоғида Ишани ва Ранвирнинг ажратилишига қарши эътироз билдиришди ва бу эътироз оммалашиб кетди. Буюк Британияда, “#uniteishveer” тегли твитлар топ-100таликда олтинчи ўринга чиқди. Ҳиндистонни гапирмаса ҳам бўлади. Айрим ахборот манбалари ҳам бу ҳақда мақолалар ёзишди. Продюсерга ҳам, сценарийнависларга ҳам, “Колорс” телеканалига ҳам анчагина эътирозлар билдирилди. Қизиқ, бу эътирозлар сериал сюжетига таъсир қилармикин?

Комментариев нет:

Отправить комментарий