09.11.2017

Мадхури маратхи фильмида



Болливуднинг рақс маликаси, миллионлаб ҳиндларнинг севимли актрисаси Мадхури Дикшит кинога қайтади, аммо бу гал у маратхи тилидаги фильмда суратга тушади.

“Бу уй бекаси ҳақидаги фильм, - дейди Мадхури ҳали номланмаган фильм ҳақида, - аммо унинг олтин меъёри бор. Бу сизга умид ва илҳом берибгина қолмай, ҳақиқий маънода яшашга ундайди. Мен учун энг қизиқ омил шуки, бу ҳар бир одамнинг қалбига таъсир кўрсатади”.
Мадхури 75дан ортиқ фильмда суратга тушганига қарамай, бу актрисанинг маратхи тилидаги биринчи фильми бўлади. Фильмни суратга олиш ишлари йил сўнгида бошланиши режалаштириляпти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий