03.05.2018

Карина ва Сидхарт романтик фильмда



2018 йил – янги жуфтликлар йили. Алия Бхатт ва Ранбир Капур, Сара Али Хон ва Ранвир Сингх...
Буларнинг қаторига “Dharma Productions”нинг ҳали номланмаган лойиҳасида бирга ишлайдиган Карина Капур Хон ва Сидхарт Мальхотра ҳам қўшилади. Фильмга Раж Меҳта режиссёрлик қилади, ёрдамчиси эса Шашанк Кхайтана бўлади.
Айни пайтда Карина 1 июнда экранларга чиқадиган “Veere Di Wedding” фильмининг тарғиботини бошлаган. Бу - унинг она бўлгандан кейинги биринчи фильми.
Сидхартнинг фильмлари ўтган йили киноижарада муваффақият қозонмади.
Каран ва Карина охирги марта “Ek Main Hu Aur Ek Tu” фильмида бирга ишлаганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий