30.04.2020

Риши Капур вафот этди

Ўз вақтида биргина “Бобби” фильмидаги роли билан ёшларнинг кумирига айланган, афсонавий Раж Капурнинг ўртанча ўғли Риши Капур бугун эрталаб Мумбайда 67 ёшда HN Reliance Foundation касалхонасида вафот этди. У икки йил давомида саратон билан курашди.
АҚШда даволанди. Лекин оғир касаллик барибир актёрни ҳаётдан олиб кетди. Акаси Рандхир Капур унинг аҳволи ёмон бўлгани учун эрталаб касалхонага ётқизилганини тасдиқлади. Актёр чоршанба куни нафас олишдаги муаммолардан шикоят қилган, кейинроқ унга енгил безгак ва кўкрак қафасининг симптоматик инфекцияси ташхиси қўйилди. Хотини Ниту Капур касалхонада унинг ёнида эди.
Риши Капурнинг жасадини сўнгги маросим учун тез ёрдам машинасида тўғри крематорийга олиб боришди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, шунингдек, кўплаб ҳамкасблари ва мухлислари Риши Капурнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий