13.02.2021

Ражив Капур вафот этди


 Капурлар сулоласининг яна бир вакили, афсонавий Раж Капурнинг учинчи - кенжа ўғли Ражив Капур 58 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда марҳум Риши Капурнинг рафиқаси Ниту Капур хабар берди.
Ражив Капур машҳур киночилар оиласидан бўлса-да, кино оламида акалари сингари машҳурликка эришмагнди, у иштирок этган ягона хит фильм - отаси Раж Капур суратга олган "Ганг, сувларинг лойқаланди" фильми бўлиб қолди. Ражив Капур режиссёр сифатида ҳам (Риши Капур ва Мадхури Дикшит иштирокидаги "Севги китоби" фильми кўпчиликка манзур бўлган) ишлаб кўрганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий