19.11.2022

“Ўкинч”


Бу фильмни биринчи марта болалигимда кўргандим. Яқинда шу фильмни канал ўқувчилари сўрашганда, эсладим. Негадир бу фильм ўзбек тилига дубляж қилинганига қарамай, телевидениеда кўп қўйилмаган. Интернетдан ҳам ўзбекчасини топиб бўлмади.

Русчасини топиб кўришга қарор қилдим. Мавзуси ва воқеалари билан маълум даражада “Қалбим сеникидир, жоним”, “Девона” сингари фильмларга ўхшаб кетади. Ўша даврга хос фильм. Ўша даврга хос ғоя, севги қиссаси, бемаъни юмор (менга шундай туюлди) ва ажойиб қўшиқлар (бастакор Ражеш Рошан экан). Айниқса, “Ek Baar Pyaar Ka” манзур бўлди. Маза қилиб тинглайсиз.

Фильмда бош ролларни Нилам, Риши Капур, Чанки Пандей ўйнаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий