ТВ кўрмай қўйдим. Онда-сонда анонсидан тузукроқ туюлган фильмларни, каналларимга қўйиш сўралган клипларни кўриб тураман. Болливуд янгиликларини кўриб чиқаётганда, Сонали Бендре иштирокидаги шу йилги "The Broken News" ("Қайноқ янгиликлар") сериалига кўзим тушди. Сонали - саратонга таслим бўлмай, аввалги жозибасини қайтара олган актриса. Қойил қолиш керак. Анчадан бери бош ролларни ўйнамайди, ора-сирада баъзи лойиҳаларда иккинчи даражали ролларда кўриниб қолади.
25.07.2022
"Қайноқ янгиликлар"

17.06.2022
КК вафот этди
Таниқли қўшиқчи Кришнакумар Куннат, КК номи билан машҳур артист 31 майда Калькутта шаҳридаги концертдан сўнг вафот этди.
53 ёшли қўшиқчининг ўлими сабаби юрак тўхташи бўлди. Маълумотларга кўра, Куннат концерт пайтида ўзини ёмон сезган.
07.05.2022
“Ўйин” (“Jalsa”)
2022 йилнинг фильми. Видья Балан иштирокидаги янги лойиҳа. Интернетда фильмга кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Сабаби – Видья. Ахир бу актриса бутун фильмни “кўтара олади”, у иштирок этган лойиҳалар зерикарли бўлиши мумкин эмас. Турфа қаҳрамонларни бирдек қойилмақом гавдалантира оладиган актриса иштирокидаги навбатдаги фильм ҳам кўришга арзийди, албатта, деб ўйладим ва хато қилмаганимга амин бўлдим.
04.04.2022
“Она” (“Maatr”, 2017)
Бу фильмни кўришга ундаган асосий омил – номи ва кўп йиллардан сўнг яна кинода бош ролни ўйнаган Равина Тандон. Кино узоқ давом этмайди, ҳатто икки соатга ҳам етмайди. Мавзу – яна зўравонлик. Сўнгги вақтларда ҳинд киносида бу мавзуда кўп фильмлар ишланяпти. Айтиш жоизки, номининг ўзиёқ менга Шридеви иштирокидаги “Ойи” фильмини эслатганди. Фильмни кўргач, ғояси ва мавзуси ҳам ўхшашлигини билдим.
25.03.2022
“Бўр ва латта”
Номи жуда жўн ва ёқимсизроқ янграшига қарамай, долзарб ижтимоий муаммолар кўтарилган ва, менинг назаримда, яхши ишланган фильм. Аслида, фильмни кўришга ундаган сабаб ҳам номи ва унда бош ролларни ижро қилган актрисалар – Жухи Чавла ва Шабана Азми эди. Зеро, икки машҳур актриса суратга тушган фильм ҳаминқадар бўлиши мумкин эмасди. Фильмда роль ижро этган ҳар бир актёр (Дивья Дутта, Жухи Чавла, Шабана Азми, Рича Чадда ва бошқалар) ўз қаҳрамонини маҳорат билан очиб бера олган.
13.03.2022
“Пайшанба”
Таржима, газета ишлари билан бўлиб, икки ойдан бери фильм кўрмаётгандим. Кеча ижтимоий тармоқда тасодифан шу фильм постерига кўзим тушиб қолди-ю, “Кел, бироз ишдан чалғиб, кино ҳам кўрай”, дедим. Гарчи бош ролни ўйнаган актриса – Ями Гаутам ижоди билан деярли таниш бўлмасам-да (уни фақат Ритик Рошан билан шерикликдаги “Kaabil” фильмида кўргандим), негадир айнан шу фильм, тўғрироғи, берилган анонс эътиборимни тортди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)