“Bhoomi” фильмини кўришга ундаган сабаб – Адити Рао Хидари ва Санжай Датт тандеми. Адитини бир-бирига ўхшамаган ролларда, кейинги пайтларда иккинчи даражали ролларда ҳам кўриб, фаолиятига қизиқиш уйғонди. Санжай Даттнинг экранда унинг отасини ўйнаши бу қизиқишни янада оширди. Кейинги пайтларда унчалик фаол бўлмаган Санжай “Бхуми”да қандай роль ижро этди, деган саволга жавоб топгим келди.





