16.11.2015

Табу “24” сериалида суратга тушиши мумкин


Режиссёр Абхинай Део “24” сериали билан яна экранларга қайтди. Сериалга кўплаб актёрлар, жумладан, Табу, Прачи Десаи, Акшай Кханна ва Урмила Матондкар мўлжалланди.
“Урмила билан ҳали гаплашганимиз йўқ, ҳозирча нима бўлишини билмаймиз, — дейди Део. — Табу — мислсиз актриса. У менинг севимли актрисам. Биринчи фаслга унинг розилигини олишга уриняпмиз, аммо бошқа чекловлар бор... Кастингда кўплаб кутилмаган совғалар бўлади. Табу сериалда суратга тушишга ҳаракат қилади. Эшиклар ҳеч қачон ёпилмайди, бу фаслда бўлмаса, кейингисида ўйнайди”.  
Абхинай Део танаффуссиз суратга олади. “Биз яхши роллар ўйнайдиган яхши актёрлар билан ишлашни истаймиз ва уларга яхши иш берамиз. Суратга олиш — катта иш, менинг ишим актёр ролини яхши ўйнашига ишонч ҳосил қилиш, — дейди Део. — Биз сутканинг 12 соатини суратга олиш ишларига сарфлаймиз, 6 кун давомида суратга оламиз, шунинг учун бу 200 кунлик иш дегани. Шу боис актёрлардан фидойиликни кутамиз”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий