13.11.2015

Пауло Коэльо Шоҳруҳ Хонга дастхатли китобини юборди


Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон машҳур ёзувчи Пауло Коэльонинг дастхати битилган “Алкимёгар” китобини олиб, жуда хурсанд бўлди.
“Бирон нимани истаганингда, бутун коинот шу мақсадингга эришишингга ёрдам бериш учун бирлашади.
Раҳмат, @paulocoelho. Бу ўзига хос совға”, — деб ёзди актёр “Твиттер”даги саҳифасида. Коэльо эса дастхатда “Қадрли Шоҳруҳ Хонга, актёрлик маҳорати устасига. Таҳсинлар билан”, деб ёзган.
Шоҳруҳ бир ой аввал бразилиялик ёзувчига уни ҳинд киноси билан яқинроқ таништириш учун ўзининг бир нечта фильми, хусусан, “Ҳеч қачон алвидо деманг”, “Раван”, “Ом Шанти Ом”ни жўнатган эди. Ундан аввалроқ эса Пауло Коэльо Шоҳруҳ Хон иштирокидаги “Менинг исмим Хон” фильмини мақтаб, фильм у бу йил кўрган энг яхши кинокартина эканлигини эътироф этган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий