18.12.2015

Дипикага янги фильмларни таклиф қилишмоқда


Айни пайтда “Томоша” ва “Бажирао ва Мастани” фильмларининг тарғиботи билан банд бўлган актриса Дипика Падуконга яна бир нечта фильмдан таклиф тушди. Бироқ Дипика ҳали янги ишлари ҳақида маълумот бермади.
“Бадлапур” фильми режиссёри Шрирам Рагхаван Викас Сварупнинг “Тасодифий ўқувчи” романини экранлаштириш ниятида. Рагхаван бу фильмга Дипикани таклиф қилди. “Фильм сценарийсини тугатяпман, воқеани Дипикага айтиб бердим. Кўрамиз”, — деди режиссёр. Дипика ҳам бу хабарни тасдиқлади, бироқ ҳали ҳеч бир фильмга шартнома имзоламаганини маълум қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий