21.12.2015

Приянка Калпана Чавлани ўйнайдими?


“Мэри Ком” фильмида боксчи Мэри Ком ролини қойилмақом ўйнаганидан сўнг Приянка Чопрага яна биографик фильмда суратга тушишни таклиф қилишди.
Хабарларга кўра, етакчи студиялардан бири ҳиндлардан чиққан биринчи фазогир аёл, АҚШ Конгрессининг фахрли Космик медали билан тақдирланган астронавт Калпана Чавланинг ҳаёти ҳақида фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Приянканинг ўзи бу хабарни тасдиқламаган бўлса-да, студия вакиллари актриса билан бу ҳақда музокара олиб боргани маълум.
Яқинда томошабинлар Приянкани “Бажирао ва Мастани” фильмида Кашибай ролида кўришади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий