15.01.2016

Рекхага Яш Чопра мукофоти берилади

Болливудда кўплаб роллари, жумладан, “Умраожон” роли билан машҳур бўлган Рекха яна бир мукофот билан тақдирланади. Яш Чопранинг муҳаббат учбурчагидан иборат бўлган “Ишқ ришталари” (“Silsila”) фильмида бош ролни ўйнаган актриса Яш Чопранинг хотира мукофоти билан мукофотланади.
Ҳайъат аъзоларига Рекханинг номзоди фильмлардаги баъзи ҳамкасблари, хусусан, Хема Малини, Жая Прада, Сими Гаревал, Бони Капур, Памела Чопрадан иборат рўйхатдан таклиф қилинди. Актрисага мукофотни 2016 йил 2 февралда Махараштра штати губернатори тантанали маросимда топширади.
Яш Чопра хотира мукофоти аввал Лата Мангешкар ва Амитабх Баччанга берилган бўлиб, мукофот олтин медаль ва 10 лакх миқдоридаги пулли ютуқдан иборат.

Комментариев нет:

Отправить комментарий