18.01.2016

Кажол Ажайнинг фильмида бош ролни ўйнайди


Кажолнинг мухлислари учун хурсанд бўлишга сабаб бор. Истеъдодли актриса энди киноэкранларда кўпроқ кўринади. “Севишганлар қалблар”Дан сўнг Кажолни эри — актёр ва режиссёр Ажай Девганнинг фильмида кўриш мумкин бўлади. 

Ажай “Шивай” (“Shivaay”) фильмининг якунланишини кутмоқда, ундан сўнг ўзи режиссёр сифатида янги фильм суратга олади. Кажол эрининг фильмида ўйнашини тасдиқлади. “Ҳа, биз бирга фильм ишлашни режалаштиряпмиз, тайёр сценарийимиз бор, суратга олиш ишлари яқин орада бошланишига умид қиламиз”.
Фильмда бош ролни Кажол ўйнайди, аммо Ажайнинг ўзи суратга тушмайди. Актёр сифатида унинг бошқа режиссёрларнинг бир нечта фильмида режалаштирилган ишлари бор.

Комментариев нет:

Отправить комментарий