22.12.2016

Болливуднинг энг яхши актрисалари

Voompla сайти Болливуднинг 2016 йилда энг яхши актрисалари рейтингини эълон қилди. Гўзаллик, иқтидор, роль танлашдаги таваккалчилик — қуйида санаб ўтилган актрисаларнинг ҳаммасида бу жиҳатларни кўриш мумкин. Ахир Ҳиндистон киносаноатида истеъдодли ва машҳур актрисалар доим етарли бўлган.

1. Дипика Падукон
Дипика — миллионлаб мухлисларнинг севимли актрисаси бўлишдан ташқари, Болливудда жуда машҳур. У Ғарбда ҳам иқтидорини намоён эта олди. Умид қиламизки, у ерда Дипиканинг истеъдодини муносиб баҳолашади. Актриса “Томоша”, “Бажирао ва Мастани”, “Пику” ва бошқа  фильмлардаги роллари билан шуҳрат қозонди.  

2. Приянка Чопра
Приянка Голливудда ҳам ҳинд актрисаси сифатида машҳурликка эриша олди. “Куантико” сериали уни Ғарбда машҳур инсонга айлантирди, сериал муваффақияти эса унинг янада юқори кўтарилишига имкон берди. Приянканинг дунёга машҳурлигидан ташқари, “Барфи!”, “Мэри Ком” сингари фильмлардаги бетакрор ижросини алоҳида эътироф этмай бўлмайди.  

3. Кангана Ранаут
“Гангстер” фильмидан фаолиятини бошлаган Кангана бутун бир фильмнинг юкини елкасида кўтара оладиган актрисалардан бири. “Қиролича”, “Тану ва Манунинг тўйи”, “Тану ва Манунинг тўйи-2” фильмлари актрисага Болливуднинг етакчи актрисалари қаторидан мустаҳкам жой олишига имкон берди. Бугунги кунда Кангана энг кўп ҳақ оладиган актрисалардан бири.

4. Алия Бхатт
23 ёшли актриса иқтидорини фақат фильмларда эмас, концертларда, тақдирлаш маросимларида ҳам намоён этмоқда. Актриса Болливуднинг энг етакчи актрисалари қаторидан жой олишга эришяпти — ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, мураккаб ролларни танлаётган Алиянинг келажаги порлоққа ўхшайди.

5. Видья Балан
Видьяни чиройидан ҳам кўра, иқтидори учун қадрлашади. Актриса бир-бирига ўхшамаган фильмлардаги роллари билан нафақат томошабин, балки, танқидчилар эътирофига ҳам сазовор бўлди. Видья иштирокидаги фильмлар жуда кассабоп бўлмаса ҳам, у ўйнаган ролларни ҳар қандай актриса ўйнашни орзу қилиши мумкин.  

6. Катрина Каиф
Катринанинг илк фильм кассада муваффақиятсизликка учради. Аммо узоқ ва тинимсиз ишлаш эвазига актриса муваффақиятга эриша олди. Кўплаб кассабоп фильмларда суратга тушган Катрина ҳозирда Ҳиндистоннинг энг жозибали актрисаларидан бири саналади. У шу кунгача Болливуднинг энг ёрқин юлдузлари билан ишлашга улгурди.

7. Карина Капур Хон
Декабрда она бўлиши кутилаётган Карина Болливуднинг кўплаб муваффақиятли фильмларида суратга тушди. Баъзи фильмлари муваффақиятсизликкаа учраганда, бошқа фильмларида иқтидорини намоён этди. Каринанинг Болливуддаги энг етакчи актрисалар рўйхатига кирганига ўн йилдан ошди.

8. Айшвария Рай Баччан
Собиқ “Дунё гўзали” Болливуднинг етакчи актрисаларидан бири бўлиш учун етарли даражада меҳнат қилди. “Қалбим сеникидир, жоним”, “Девдас”, “Жодха ва Акбар” каби фильмларда ўйнаган Айшвария хорижда ҳам Болливуднинг энг гўзал актрисаларидан бири сифатида машҳур.

9. Анушка Шарма
Анушка аста-секин ўз иқтидорини намоён қилишга эришди. Илк бор Шоҳруҳ Хон билан “Тангри яратган жуфтлик” фильмида суратга тушган актриса “Тўй машмашалари”даги роли учун кўп мақтовларга сазовор бўлди. “МТ10”, “ПиКей”, “Султон” сингари фильмлар эса унинг фаолиятидаги кучли ролларни кўпайтирди. Анушка ўзининг продюсерлик компаниясини ҳам очишга улгурди.

10. Сонам Капур
Актриса 2016 йилда экранларга чиққан “Ниржа” фильмидаги ажойиб иши туфайли топ-ўнталикдан жой олди. Сонам бу лойиҳада қойилмақом ижро кўрсатди. Уни кўпроқ башанг актриса сифатида танийдиган мухлислар келажакда яна шундай кучли образларда кўришга умид қилишади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий