23.05.2017

Салмон Хон Сидхартга бош ролни таклиф қилди



Акшайдан сўнг Сидхарт Мальхотра билан Салмон Хон ўз фильмларидан бири бирга ишлайдиган бўлди. Хон доим Сидхартнинг меҳнатсеварлигини қадрлаган, ҳатто “Бир ёвуз” муваффақиятига бағишланган зиёфатда уни “Хира” (олмос”) деб мақтаганди.

Салмон продюсерлик қила бошлагандан сўнг энг яхши актёрларни ва энг яхши сценарийларни танлашга ҳаракат қиляпти. Актёр “Dharma Productions”да Каран Жохарнинг фильмида Акшай Кумар билан ҳам бирга ишлаш ниятида.
Маълум бўлишича, Салмон ўзининг продюсерлик компаниясини очишга қарор қилганда, Болливуд юлдузларининг етакчи баннерлари билан кўплаб тижорат фильмлари олишни ният қилган. Салмонга сценарий маъқул бўлди. Бу биографик фильм эмас, аммо ҳаётий воқеага асосланган. Бош ролга Сидхартни олишни режалаштиряпти.

Комментариев нет:

Отправить комментарий