23.05.2017

Акшай Кумар: “Приянка билан уришмаганман”



Акшай Кумар сўнгги “Jolly LLB 2” фильмини тарғиб қилиш учун телевидениеда кўп чиқиш қиляпти. Ток-шоулардан бирида актёрнинг кўплаб мураккаб саволларга жавоб беришига тўғри келди.

Акшайдан Приянка Чопра билан тахминий келишмовчилиги ҳақида сўрашди. Актёр ва актриса бешта хит фильмда бирга ишлашган, бу эса 2000-йиллар бошида уларнинг ўртасида ишқий муносабатлар бор деган миш-мишларни пайдо қилган.
“Бундай гап йўқ, - деди Акшай. – Мен бешта фильмда Приянка билан ишладим. У билан ишлашни истамаслигим ёлғон. Рани Мукхержидан ташқари, ҳамма етакчи актрисалар билан бирга ишлаганман. Имконият туғилса, шубҳасиз, Приянка Чопра билан ишлайман”.
Акшай продюсер Экта Капур, хореограф Фарах Хон билан тортишиб қолгани ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритди: “Приянка Чопра, Экта Капур ва Фарах Хонни чақирайлик-да, мен билан боғлиқ бирон муаммолари бор-йўқлигини текширайлик. Шунда аниқ билиб оласиз”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий