26.02.2018

Ҳиндистонда дунёдаги энг катта мия шиши олиб ташланди




Мумбайлик жарроҳлар гуруҳи 1,8 килограммли мия ўсимтасини олиб ташлаш учун операция ўтказишди. Жарроҳлик амали олти соат давом этди.
Шифокорларнинг айтишича, шиш дунёда қайд этилган ўсимталар ичида энг каттаси ҳисобланиши мумкин: ҳажмига кўра, у беморнинг бошидан катта эди.
31 ёшли Сантал Палда ўсимта уч йил аввал ўса бошлади, аммо шу вақтгача ҳеч ким бундай мураккаб операцияга қўл уриб, таваккал қилишни истамади. Касаллик туфайли йигит кўриш қобилиятидан айрилди, аммо шифокорлар фикрича, келажакда у яна кўра олиши мумкин.
Баъзан катта ўсимталарни олиб ташлаш беморнинг ўлимига олиб келади. Кубалик Эмануэль Заясда шундай бўлди. Операция пайтида у 14 ёшда эди. Жарроҳлар 10 соат беш килограммли ўсимтани олиб ташлаш учун ҳаракат қилишди. Операция муваффақиятли ўтди, аммо бир неча кундан сўнг Зая ўпка ва буйраклар ишламай қолгани оқибатида вафот этди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий