27.03.2023

“Тож: Қон билан ажратилганлар”


2023 йилда – яқиндагина чиққан “Taj: Divided by Blood” сериалига кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Ҳозирча битта фасл – 10 қисмдан иборат, тарихий воқеалар – Бобур авлодлари бўлмиш шоҳ Акбар ва унинг ўғиллари билан муносабатларидан ҳикоя қилувчи бу сериалда Насируддин Шоҳ, Адити Рао Хидари, Ашим Гулати, Рахул Босе, Зарина Ваҳоб ва бошқалар суратга тушган.

25.03.2023

“Доктор G”


Ҳинд киноси мухлислари Аюшман Кхурана доим бир-бирига ўхшамаган фильмларда суратга тушишни ёқтиришини билишади. Баъзан ҳатто бошқа актёрлар ҳеч қачон рози бўлмайдиган ролларни ҳам ижро этади. 2022 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган “Доктор G”ни ҳам одатий фильмлардан бири деб бўлмаса керак. Аммо у ҳаммага бирдек ёқмаслиги табиий.

07.03.2023

“Ки ва Ка”


Бош ролларни Карина Капур ва Аржун Капур ўйнаган бу фильмни романтик комедия деб ўйлагандим. Тўғри, фильмда романтика ҳам, комедия ҳам бор. Аммо уни романтик комедия деб аташ тўғри бўлмайди.