27.03.2023

“Тож: Қон билан ажратилганлар”


2023 йилда – яқиндагина чиққан “Taj: Divided by Blood” сериалига кўзим тушгач, кўришга қарор қилдим. Ҳозирча битта фасл – 10 қисмдан иборат, тарихий воқеалар – Бобур авлодлари бўлмиш шоҳ Акбар ва унинг ўғиллари билан муносабатларидан ҳикоя қилувчи бу сериалда Насируддин Шоҳ, Адити Рао Хидари, Ашим Гулати, Рахул Босе, Зарина Ваҳоб ва бошқалар суратга тушган.

Рейтинги бинойидек бўлган “Тож...”ни кўргач, тўғриси, қониқмадим. Биринчидан, Насируддин Шоҳ яхши актёрдир, аммо уни буюк деб эътироф этилган шоҳ Акбар ролида қабул қилолмадим (бу албатта шахсий фикр). Қолаверса, сериал бошидаги қонли - Акбарнинг аёллар ва болаларга ҳам шафқатсизлик қилгани акс этган саҳналар аввалданоқ томошабиннинга бу шахсни хушламаслигига сабаб бўлади. У шундай шафқатсиз эдими?

Иккинчидан, Акбарнинг уч ўғли уч хил феълга эга қилиб кўрсатилган ва бу жиҳатлар ниҳоятда қуюқ бўёқ берилган. Шаҳзодалар ва уларга яқин кишиларнинг дуч келган жойда ишратга берилиши томошабинни жиркантиради.

Учинчидан, шаҳзода Дониёл образи бир дунё саволлар туғилишига сабаб бўлади. У чиндан ҳам шундай одам бўлганми? Анаркали унинг онаси эдими? Иродасиз йигит ўз онасини ўлдиришгача борганми?

Тўртинчидан, шаҳзода Салим ва Анаркали муносабатлари. Бу иккисининг муносабатлари аслида қандай эди (шу ўринда “Буюк сулола” фильмии кўрмаганимга афсусландим)? Ишратга ўч Салим Анаркалини чиндан ҳам севганми?

Тарихни яхши билмай туриб, сериални кўриш давомида туғиладиган бир талай саволга жавоб топиб бўлмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий