2023 йилда – яқиндагина чиққан “Taj: Divided by Blood” сериалига кўзим
тушгач, кўришга қарор қилдим. Ҳозирча битта фасл – 10 қисмдан иборат, тарихий
воқеалар – Бобур авлодлари бўлмиш шоҳ Акбар ва унинг ўғиллари билан
муносабатларидан ҳикоя қилувчи бу сериалда Насируддин Шоҳ, Адити Рао Хидари,
Ашим Гулати, Рахул Босе, Зарина Ваҳоб ва бошқалар суратга тушган.
Ҳинд киноси мухлислари Аюшман Кхурана доим
бир-бирига ўхшамаган фильмларда суратга тушишни ёқтиришини билишади. Баъзан
ҳатто бошқа актёрлар ҳеч қачон рози бўлмайдиган ролларни ҳам ижро этади. 2022
йилда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган “Доктор G”ни ҳам одатий
фильмлардан бири деб бўлмаса керак. Аммо у ҳаммага бирдек ёқмаслиги табиий.
Бош ролларни Карина Капур ва Аржун Капур ўйнаган бу фильмни романтик
комедия деб ўйлагандим. Тўғри, фильмда романтика ҳам, комедия ҳам бор. Аммо уни
романтик комедия деб аташ тўғри бўлмайди.
Режиссёр Ритеш Батранинг 2013 йилда экранларга чиққан “Lunchbox” фильми
кўпдан бери кўриш режалаштирилган фильмлар рўйхатида эди. Сабаби – фильм ҳақида
манбаларда кўп ижобий фикрлар билдирилган. Бош ролларни ижро этган актёрлар –
Ирфон Хон, Нимрат Каур ижодига қизиқаман, деб айтолмайман, ҳатто аксинча. Яна
Навазуддин Сиддиқий ҳам бор.
Янги ва қизиқ фильм кўриш истаги туғилганда, шу фильмга дуч келдим.
Янги ҳамма фильмни ҳам кўравермайман, рейтингга, анонсга қарайман. Телугу
фильмларини камдан-кам кўраман, аммо, тан олиш жоиз, жануб ҳинд фильмлари
орасида ҳам кўришга арзирли, қизиқарлилари анча учраб туради.
Маълумки,
ҳеч бир ҳинд фильми ва сериали куй-қўшиқлару рақсларсиз бўлмайди. Шўх рақслар
ва романтик, маҳзун қўшиқлар ҳинд ижодкорлари лойиҳаларининг энг муҳим
қисмларидандир. “Келин” сериали ҳам бундан мустасно эмас. Сериал “Banoo Main
Teri Dulhann” деган саундтрек билан бошланади.