18.05.2015

Приянканинг телешоуларга вақти йўқ


Приянка Чопра Ҳиндистонда ҳам, халқаро миқёсда ҳам кўп фильм ва лойиҳаларда иштирок этди, қолаверса, Американинг етакчи телеканалларидан бири билан шартнома имзолади.
Ҳиндистоннинг телеканаллари Приянкага учта реалити-шоуда қатнашиш таклифи билан мурожаат қилишди. Аммо актриса иши кўплиги боис, таклифларни рад этишга мажбур бўлди.

Айни пайтда Приянка Санжай Лила Бхансалининг “Бажирао ва Мастани” (“Bajirao Mastani”) фильмида суратга тушмоқда. Бундан ташқари, Зоя Ахтарнинг 5 июндан катта экранларга чиқадиган “Юракнинг уришига имкон бер” (“Dil Dhadаkne Do”) фильми тарғиботи билан банд. Ҳадемай Пракаш Жханинг “Gangajal-2” фильмида суратга туша бошлайди. Бундан ташқари, Приянка бош ролни ижро этадиган яна иккита фильми ҳақида маълумот бериши керак.
Маълум бўлишича, реалити-шоулардан бирининг продюсерлари Приянкага жуда катта сумма (10 крор (100 миллион) рупий) таклиф қилди, қолган иккита шоу продюсерлари ҳам шундай пул ваъда қилишга тайёр эди, бироқ Приянка иш жадвали деярли бир йил олдиндан белгилаб қўйилгани боис, таклифларни рад этишга мажбур бўлди. Зиммасида шунча кўп иши бор актрисанинг яна биронта шартнома имзолаши нотўғри бўларди, чунки Приянка барибир уларга вақт ажратолмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий