20.05.2015

Дипика Ранвир учун рақс тушди


Дипика Падукон Санжай Лила Бхансалининг “Бажирао ва Мастани” фильми учун Ранвир Сингхнинг қаҳрамони қаршисида катхак услубидаги мураккаб рақсни ижро этди. Аммо Ранвирнинг ўзи суратга олиш майдончасида бўлмади. Бир ҳафта давомида суратга олинадиган рақс саҳнаси учун Дипиканинг нақ 7 дақиқа тинимсиз рақс тушишига тўғри келди.

Дипика охирги марта Санжай Лила Бхансали учун “Рам ва Лила” фильмида бетакрор “Nagara” рақс саҳнасини ижро этганди. Бу гал эса янада нозикроқ рақсни ижро қилиши керак. Янги катхак-қўшиқни шу услубдаги рақс устаси — Биржу Махараж саҳналаштирди. Бу рақсда Мастани (Дипика) Бажирао (Ранвир Сингх)га бўлган туйғуларини изҳор қилади. 
Ўз вақтида машҳур “Буюк сулола” (“Mughal-e-Azam”) фильмида Мадхубала ижросидаги қўшиқ ҳам бош қаҳрамон иштирокисиз суратга олинган. “Жонгинам Умрао” фильмидаги шу каби қўшиқда Айшвария Рай ҳам Абхишек Баччаннинг қаршисида суратга тушиши керак бўлган, аммо актёр оилавий ишлари туфайли суратга олиш майдончасида қололмаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий