27.05.2015

Сталлоне Салмон билан битта фильмда суратга тушадими?


Салмон Хон Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлонени яхши сценарийнавис, режиссёр ва яхши инсон сифатида мақтаган эди. Айни пайтда жазо муддати кейинги қолдирилиб, “Bajrangi Bhaijaan” фильмида суратга тушаётган Салмон Хон Сильвестрни мақтаб, мухлисларига ҳам ундан ўрнак олишни тавсия қилди.

Сильвестр Болливуд юлдузининг мақтовини эътиборсиз қолдирмади ва у билан бирга жангари фильмда суратга тушиш истагини билдирди. “Суперистеъдодли ҳинд суперюлдузи Салмон Хонга мақтов учун ташаккур билдирмоқчиман. Биз жангари фильмда бирга суратга тушишимиз керак”,
— деб ёзди Голливуд юлдузи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Комментариев нет:

Отправить комментарий