30.06.2015

Катрина Гаурининг таклифини қабул қиладими?


Фотиҳаси бўлгани, тўйи яқинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этаётган Катрина Каиф янги фильмга шартнома имзолаши мумкин. Актриса айни пайтда “Fitoor” ва “Jagga Jasoos” фильмларида суратга тушиш билан банд.

29.06.2015

Паринити Чопра Приянканинг изидан кетяпти


Амакиваччаси Приянка Чопранинг кетидан Болливудга кириб келгандан сўнг Паринити Чопра янги соҳани ўзлаштирмоқчи. У овоз ёзиш студияси билан шартнома тузиб, шу йил биринчи қўшиғини тақдим этиш ниятида.

25.06.2015

“Сенга ошиқман”: Воқеалар шиддатли тус олмоқда


Ранвирга мажбуран турмушга чиққан Ишани ундан нафратланади, бироқ онасининг қистовлари билан эрини ҳурмат қилишга уринади. Аммо уларнинг турмуш қурганидан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Энг аввало — Ранвирнинг онаси Амба бу никоҳга тиш-тирноғи билан қарши. Бунинг устига, Парекхлар оиласининг уйида яшаётганидан ғазаби баттар аланга олган.

24.06.2015

Болливуд мусиқаси нима учун оммабоп?

Голливуднинг Болливуддан ўрганса арзийдиган бир жиҳати бор бўлса, бу, шубҳасиз, қўшиқлар ва мусиқаси. Қўшиқ шеъри бўладими ёки оҳанги, Болливуд мусиқаси ҳамиша одамларни ўзига жалб қилган, мафтун этган. Қайта-қайта эшитгинг келади.
1. Нима учун Болливуд мусиқасини яхши кўрасиз?
2. Барча даврлардаги хит?

22.06.2015

“Ягонам ўзинг”


(Hum tumhaare hain sanam)

Телеканалларда “Ягонам ўзинг” номи билан берилган “Мен сеникиман, ёр” фильми ёрқин рақс саҳналари, ажойиб қўшиқлари ва реал сюжети билан фарқланади. Кинокартинада ҳар доимгидек муҳаббат тараннум этилса-да, ҳаётий муаммолар ҳам кўрсатилади. 

17.06.2015

Ритик Рошан “Тезлик-4”да суратга тушадими?


К
ассада яхши натижа кўрсатган “Тезлик” туркумидаги фильмларнинг тўртинчи қисми суратга олиниши ва, айрим миш-мишларга қараганда, унда Ритик Рошан суратга тушиши мумкин.

15.06.2015

Шабана Азми Сонам Капурнинг онасини ўйнайди


Шабана Азми Рам Мадхаванининг стюардесса Нирья Бханот ҳақидаги “Neerja” фильмида Сонам Капурнинг онасини ўйнайди.
Шабана бу ҳақда шундай фикр билдирди: “Рам-жи билан ўтган йили, Н. Бханот мукофотини топшириш учун Чандигархга борганимда учрашиш бахтига муяссар бўлгандим.

12.06.2015

Хема Малини буви бўлди


Актриса, сиёсатчи Хема Малини ва Дхармендранинг кичик қизи Ахана Деол Воҳра ўғил фарзанд кўрди.

Равина нега Зоя Ахтарнинг фильмида суратга тушмади?


Зоя Ахтарнинг кўпчилик эътиборидаги “Dil Dhadakne Do” фильмида актриса Равина Тандон суратга тушиши мумкин эди, лекин бундай бўлмади.
Гап шундаки, Зоя Ахтар Равинани Анил Капурнинг рафиқаси, Ранвир Сингх ва Приянка Чопранинг онаси ролида кўришни истаганди.

10.06.2015

“Гоҳи шодлик, гоҳи ғам”

“Кинотеатр” телеканалида ҳиндча “Гоҳи шодлик, гоҳи ғам” (“Kabhi Khushi Kabhie Gham”) фильми берилаётган экан. Фильм яримлаб қолган, бунинг устига, бир неча марта кўрганман, лекин яна ўтириб кўрдим. Ҳар гал бу фильмни ҳаяжон ва қизиқиш билан кўраман. Ажойиб фильм.

09.06.2015

Карина ва Аржун романтик комедияда


Карина Капур ёш бўлгани учун Варун Дхаван билан бирга ишлашни истамаганди. Аммо энди актриса Р. Балкининг романтик комедиясида ёш актёр, Аржун Капур билан бирга суратга тушади. 

08.06.2015

“IIFA-2015” ғолиблари маълум бўлди


Энг яхши фильм — “Queen”
Энг яхши актёр — Шаҳид Капур (“Haider” фильмидаги роли учун)
Энг яхши актриса — Кангана Ранаут (“Queen” фильмидаги роли учун)
Энг яхши режиссёр — Ражкумар Хирани (“PK” фильми учун)
Энг яхши дебют (актриса) — Крити Санон (“Heropanti” фильмидаги роли учун)
Энг яхши дебют (актёр) — Тайгер Шрофф ((“Heropanti” фильмидаги роли учун)

05.06.2015

“Тангри яратган жуфтлик”



“Тангри яратган жуфтлик” (“Rab Ne Bana Di Jodi”, 2008) романтик комедиясида Болливуд суперюлдузи Шоҳруҳ Хон ва дебютант актриса Анушка Шарма суратга тушган.

“Тангри яратган жуфтлик”ни “Ўғирланмаган келин”, “Севишганлар” сингари хит фильмларни яратган режиссёр Адитья Чопра суратга олган. Продюсер — Яш Чопра.


01.06.2015

Видья Балан китоб ёзмоқчи


Видья Балан ўзи учун янги соҳага жуда қизиқиб қолди. Яқинда нашриётга борган актриса ҳаёти ҳақида китоб ёзиш масаласида музокара олиб бормоқда. Бу Видья учун шунчаки янги қизиқиш эмас, балки, жиддий иш режаси.