24.06.2015

Болливуд мусиқаси нима учун оммабоп?

Голливуднинг Болливуддан ўрганса арзийдиган бир жиҳати бор бўлса, бу, шубҳасиз, қўшиқлар ва мусиқаси. Қўшиқ шеъри бўладими ёки оҳанги, Болливуд мусиқаси ҳамиша одамларни ўзига жалб қилган, мафтун этган. Қайта-қайта эшитгинг келади.
1. Нима учун Болливуд мусиқасини яхши кўрасиз?
2. Барча даврлардаги хит?

Маниш Мальхотра, дизайнер:
1. Чунки мен Р. Д. Бурман ва Гулзорнинг ашаддий мухлисиман.
2. Болливуднинг 1970-йиллардаги мусиқаси.

Тара Шарма, актриса:
1. Болливуд мусиқаси шунчалик ранг-барангки, ҳар қандай ҳолат ва ҳар қандай кайфиятга мос келади. Бу оҳангларни, тезкор ритмларни ва сокин ҳиссиётга бой тароналарни жуда яхши кўраман. Яна кичкинтойим Зен Болливуд хитларига рақсга тушаётганини кўришни ёқтираман.
2. “Ўткинчи дунё” фильмидаги “Kal ho na ho”.

Шаан, Болливуд қўшиқчиси:
1. Менимча, Болливуд мусиқаси турли-туман жанрларни ўзида уйғунлаштирган. Битта қўшиқда рок мусиқа ноталари ҳам, оригинал мусиқа ҳам янграйди. Булар моҳирона уйғунлаштирилганда, қўшиқ жуда ажойиб чиқади. 
2. Бундай қўшиғим йўқ. Асосан Кишор Кумарнинг хитларини эшитаман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий