30.10.2015

Шридевининг қизи кинода ўйнайдими?


Тармоқда актриса Шридевининг қизи Жанви Капур Жануб юлдузи Д. Салмон билан режиссёр Вижаендра Прасаднинг фильмида суратга тушиши ҳақида хабар тарқалди.  
Аммо яқинда ўтган тадбирда Шридеви бу янгиликларни рад этиб, қизи яқиндагина мактабни тамомлагани, бутун диққат-эътибори ҳозир ўқишни давом эттиришга қаратилгани, шунинг учун ҳозирча актёрлик фаолияти ҳақида ўйлашга эрталигини таъкидлади. Шу билан бирга актриса қизининг актриса бўлишига қарши эмаслигини ҳам билдирди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий