19.08.2016

Шоҳруҳ Хон: “Салмон, Амир ва менинг ўртамда меҳр бор”

Шоҳруҳ Хон ҳамкасби Амир Хоннинг сўзларини юқори баҳолади. У Болливуднинг уч Хони — Салмон, Амир ва ўзининг ўртасида бир-бирига нисбатан меҳр борлигини, қилаётган ишлари учун бир-бирларини ҳурматлашларини таъкидлади.

Амир Хон яқинда ҳамкасбларини мақтаб, Салмон ва Шоҳруҳ ўзидан буюкроқ юлдузлигини айтди.
“Мен, Амир ва Салмон ўртасида бир-биримизга нисбатан меҳр бор. Мен Амир ва Салмон ўзимдан кўра каттароқ юлдузлигини ҳис қиламан. Гарчи Амир буни ҳурмат юзасидан айтган бўлса ҳам. Биз бир-биримизни қилаётган ишимиз учун ҳурмат қиламиз”, — деди Шоҳруҳ. Болливуд қироли яна Амирнинг “Dangal” фильми плакатини мақтади.
Шоҳруҳ Хон тез кунларда Имтиёз Алининг лойиҳаси ва Ананд Л. Райнинг фильмида суратга тушишни бошлайди.
Шоҳруҳ иштирок этган Рахул Дхолакиянинг “Raees” фильми ҳам бор. Унда Болливуд қиролидан ташқари, Навазуддин Сиддиқий ва покистонлик актриса Маҳира Хонни кўриш мумкин. Фильмнинг 2017 йилда экранга чиқиши кутилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий