21.09.2016

Паринити Чопра қаттиқ таъсирланиб кетди

АҚШда ўтказилган, Каран Жохар, Адитья Рой Капур, Катрина Каиф, Варун Дхаван, Алия Бхатт, Сидхарт Малхотра, Паринити Чопра ва Шоҳруҳ Хон қатнашган “Dream Team” халқаро тури якунига етди.
Бу тур шу йилнинг энг машҳур тадбирларидан бири бўлди, зеро, юқорида санаб ўтилган актёрлар гуруҳи АҚШнинг айрим штатларида кўнгилочар шоу уюштирди. Турне пайтида ҳамма актёрлар дўстлашиб қолишди. Шу қадар дўстлашиб қолишдики, Паринити Чопра турнинг охирги кунида йиғлаб юборди.  
Ҳа! Паринити таъсирланиб кетиб, сўнгги шоуда саҳна ортида кўз ёшларини тиёлмади. Алия Бхатт уни юпатишга уринди. Каран Жохар, Катрина Каиф ва Варун Дхаван эса уни қучоқлаб, далда бўлишга ҳаракат қилишди.
“Dream Team” жамоаси бир оиладек бўлиб қолди. Бу муваффақиятни яна такрорлашлари мумкин, аммо бу гал Австралия ва Буюк Британияда. Шунингдек, жамоага бошқа юлдузлар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Комментариев нет:

Отправить комментарий