28.09.2016

Дипика Падукон “Forbes” рейтингида

“Forbes” журнали Дипика Падуконни дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалари ўнлигига киритди. Даромади 10 миллион доллардан ошадиган актрисалар рўйхатида Дипика Болливуднинг ягона вакиласи.
У Жулия Робертс, Шарлиз Терон, Женнифер Энистон, Женнифер Лоуренс (46 миллион доллар ишлаган актриса рейтингда биринчи ўринни эгаллади) сингари актрисалар қаторидан жой олди.
“Forbes” Падукон ҳақида илиқ фикрлар билдириб, уни “бокс-офисларнинг олтин йиғувчиси” деб атади ва Болливуддаги “Бажирао ва Мастани” ҳамда “Пику” фильмларини мақтади.
Кўпчилик бу рўйхатда Приянка Чопрани ҳам кўришга умид қилганди, ахир у Голливудда суратга тушяпти-ку. Актриса “ABC” телеканалининг “Куантико” сериалида бош ролни ўйнаяпти, яқин орада эса Голливуддаги дебют фильми — “Малибу қутқарувчилари” экранга чиқади. Ажойиб ва даромадли иш деб ўйлашингиз мумкин, аммо, афсуски, Приянка топ-10ликдан жой олмади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий