05.04.2018

Болливуднинг энг нуфузли 7 актёри



Болливуд ҳар йили катта экранларга юзлаб янги фильмларни чиқаради. Ҳар бир фильмда бир неча нафар бош роль ижрочиси бўлади. Бундай шароитда ўз мавқеини сақлаш, доимо омма эътиборида бўлиш осон эмас.
Аммо бу мушкул вазифани бир неча йилдан бери уддалаб келаётган актёр ва актрисалар бор.

1. Салмон Хон
 “Сени севдим” фильми билан миллионлаб мухлисаларнинг қалбини забт этган Салмон Хон ҳамон омма эътиборида. Унинг сўнгги “Султон” фильми эса кассада жуда яхши натижа кўрсатди.

2. Шоҳруҳ Хон
“Девона” фильми билан томошабинлар эътиборини тортган Шоҳруҳ Хон “романтика қироли”, “Болливуд қироли” деб эътироф этилади. Актёрнинг сўнгги фильмларидан бири “Мухлис”ни мухлислар доимгидек яхши кутиб олишди.

3. Амир Хон
Амирнинг иш услуби кўп ҳамкасблариникидан фарқ қилади. У сондан кўра, сифатни маъқул кўради ва роль танлашда кўпинча адашмайди. Хоннинг янги фильмини мухлислар интиқлик билан кутишади.

4. Амитабх Баччан
Тирик афсонага айланган актёр ҳамон қизғин ижод қилмоқда. Баччаннинг “Пику”, “Фарзин” сингари сўнгги фильмлари унинг ёшида ҳам ажойиб ролларни ўйнаш имкони мавжудлигини исботлайди.

5. Ритик Рошан
“Биз ёлғиз эмасмиз”, “Крриш” фильмлари юлдузи кўп фильмларда суратга тушмаса ҳам, мухлисларини қойил қолдиришни билади. Олтита “Filmfare Awards” мукофоти совриндори иштирокидаги янги фильм тез кунларда катта экранларга чиқади.

6. Ранбир Капур
Илк фильми — “Маҳбуба” кассада у қадар яхши натижа кўрсатмаган бўлса-да, Ранбир кейинги фильмларида буваси Раж Капур ва отаси Риши Капурга муносиб давомчи бўла олиши мумкинлигини исботлади.

7. Ранвир Сингх
Бу актёр мухлисларини энг аввало сўнмас ғайрати, ўзига хослиги билан ҳайратга солади. Дипика Падукон билан муносабатлари эса Ранвирга бўлган қизиқишни янада оширади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий