30.04.2018

Приянка Дипика ва Вират учун хурсанд



Актриса Приянка Чопра “Твиттер”даги саҳифасида ҳамкасби Дипика Падукон ва крикетчи Вират Кохли “Time Magazine” журналида эълон қилган 100 нафар энг обрўли одам рўйхатидан ўрин олганига муносабат билдирди.
У дўстларини 100 Most Influential People 2018 рўйхатида кўришдан ғурурланаётганини айтди.
“Дўстларим Дипика Падукон ва Вират Кохлини Time 100 рўйхатида кўришдан хурсандман ва фахрланаман”, - деб ёзди Приянка.
Приянка икки йил олдин Time 100 рўйхатидан ўрин олган эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий