05.04.2018

Болливуднинг энг нуфузли 7 актрисаси



1. Дипика Падукон
Голливуд фильмида суратга тушган Дипикага Болливудда ҳам талаб катта.  Актриса сўнгги лойиҳалари билан наинки мухлислар, балки, танқидчилар орасида ҳам мухлисларини кўпайтирди.
 
2. Катрина Каиф
Баъзилар уни истеъдодсиз қўғирчоқ деб атаса-да, Катрина турли рейтингларда энг юқори ўринларни эгаллашнинг уддасидан чиқади. Актрисанинг мухлислар сафи эса тобора кенгайиб бормоқда.

3. Приянка Чопра
Актриса ва қўшиқчи Приянканинг иқтидорига Америкада ҳам тан беришмоқда. Унинг “Оскар-2016” мукофотларини топшириш маросимида қатнашгани ҳам бунинг яққол исботидир.

4. Карина Капур
Капурлар сулоласининг муносиб вакиласи гоҳ ишдаги, гоҳ шахсий ҳаётдаги янгиликлари билан доим эътибор марказида. Айни пайтда тўнғич фарзандига ҳомиладор актриса ижодда танаффус қилишни хаёлига келтирмаяпти.

5.  Алия Бхатт
Режиссёр Махеш Бхаттнинг кенжа қизи илк фильми — “Йил талабаси” биланоқ мухлислар эътиборига тушди. Ҳозирда Алия турли рейтингларда илк ўнталикдан мустаҳкам жой олиб келмоқда.

6. Анушка Шарма
Илк фильми — “Тангри яратган жуфтлик”дан сўнг актриса фаол ижод қилмоқда. Шу кунгача у Болливуднинг энг машҳур уч Хони — Шоҳруҳ, Амир ва Салмон билан суратга тушишга улгурди.
  
7. Сонам Капур
Ш кунгача Сонамни асосан Анил Капурнинг эрка қизи, башанг кийинадиган олифта актриса деб билишарди. Аммо у сўнгги фильми — “Ниржа” билан ролини берилиб ўйнай олишини ҳам исботлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий