05.01.2018

Оддий аёл ҳаётидаги энг катта бахт

"Болалар дилидагини очиқ айтишади, аммо оналар... оналар дилидагини бировга очиқ гапиролмайди. Ғам чекишса, Худонинг қаршисида йиғлашади. Хурсанд бўлишса ҳам, яна Худонинг қаршисида йиғлашади.
Бир қизнинг дунёси она бўлишдан аввал жуда катта бўлади. Онасининг уйидан қайнанасининг уйигача бўлган йўл жуда узун бўлади. Аммо она бўлгандан сўнг унинг дунёси шундай кичрайиб қоладики, ўзлари кичкина дунёни катта қила бошлашади. Бола онанинг дунёсига айланади. Ўғлим Дев – менинг дунёим. Дев – менинг биринчи фарзандим. Мен энг биринчи марта унинг тилидан “Ойи” деган сўзни эшитганман. Оддий аёл қиз, сингил, хотин – ҳар ким бўлиши мумкин. Аммо ҳар қандай оддий аёл ҳаётидаги энг катта бахт, энг катта ҳурматга она бўлгач эришади. Ҳар бир ўғил Рам бўлолмайди. Аммо ҳар бир она Каушальяга ўхшайди. “Рамаяна”да ўғилга куч неъмати берилади, аммо ҳаётда онага куч берилган. Ўғли билан бирга яшаб. Чақалоқ онасининг бармоғидан тутганда, онанинг ҳамма чарчоқлари эсидан чиқиб кетади. Бола йиғласа, она ҳам йиғлайди. Бола кулса, она ҳам кулади. Бола болалигида ҳар бир қувончу ташвишида онасини эслайди. Аммо улғайгач, фақат ғамли онларда. Боланинг дунёси ўзгариб кетади-да. Янги ришталар, янги одамлар, янги дунё. У дунёда иш, қувонч, ташвишлар, хотин, дўст – ҳаммаси бўлади. Фақат она бўлмайди. Аммо онани қаранглар, у барибир ўша дунёнинг бир қисмини бўлишни истайди. Ишда катта-катта гапириб, ўғлига ҳеч қандай ёрдам беролмайди. Она ўғлининг ишини тушунмайди. Балки, шунинг учун она иши орқали эмас, ибодатлари билан ўғлининг ҳаётидада ўрин тутишни истар. У ҳар доим ўғлининг бахти учун, ҳаловати учун ибодат қилади, рўза тутади, яна ибодат қилади. Хуллас, нима қилиб бўлса ҳам ўғлининг ҳаётида ўрин тутишга ҳаракат қилади. У ҳамма ишда ўғлига ёрдам беролмайди, балки, шунинг учун ўзини фойдали сезиш учун уй ишларида ёрдамлашишга ҳаракат қилар. Она ўғлининг кийимини дазмоллаб, нарсаларини йиғиштириб, ўзининг оналик меҳрини баён қилади. Аммо буни фақат ўзи она бўлган инсон тушунади. Акс ҳолда, ҳар ким ўғил ҳалигача онасига боғланиб қолган деб айтади. Ёки ҳозирги замонда нима дейишарди? “Онасининг эркаси”. Аммо ўғил онасидан ёрдам олса, бунинг нимаси ёмон? Ахир улар бир-бирига тиргак бўлади-ку. Худди мен Девга тиргак бўлгандек, Дев – менга тиргак. Ўғлим менинг қайсарлигим, ғазабим, меҳрим... ҳаммасини айтмасимдан тушунади. Менга ғамхўрлик қилади. Мен она бўлганимдан бахтлиман. Девнинг онаси эканлигимдан фахрланаман. Менинг Рамим онасининг муҳаббати ундан йироқлашишига ҳеч қачон йўл қўймайди".
(с) "Сержило муҳаббат" т/с

Комментариев нет:

Отправить комментарий