17.04.2015

Рекха нега Амитах Баччаннинг рашкини келтирган?


 Таржима ҳолига бир назар

 Рекха 1954 йил 10 октабрда таваллуд топган. У тамил актёри Гемини Ганесан ва телугу актрисаси Пушпаваллининг қизи. Аммо унинг ота- турмуш қурмаган. Отаси эса ҳатто қизи борлигини ҳам анча йиллар ўтиб, у актриса сифатида танила бошлаганидан сўнг билган. Рекханинг актрисаликни танлаганидан отаси ҳам ҳурсанд эди.
Рекха интервьюларидан бирида отасининг у билан ярашишга бўлган уринишларини рад этганини айтади.

 У 40 йиллик фаолияти давомида 180дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Бунинг учун эса “дўмбоқ ўрдак”дан “чиройли оққуш”га айланишига тўғри келган.

 Жозиба

 Актриса Рекха Ҳиндистонда ва Болливудда жозиба тимсоли саналади. У ўзининг гўзаллиги ва оғир-вазминлиги билан ҳам машхур. Рекха ҳар бир интервьюсида алоҳида назокат билан гапиради, айниқса, ҳар бир сўзни алоҳида урғу билан талаффуз қилади.

 Гарчи у ўз мухлисларига ва ишига эътиборли бўлса-да, ҳар хил кечаларга боришни ҳамиша рад этган. У ўзи ҳақида шундай дейди: “ Мен эскилик сарқити эмасман. Тўла-тўкис ҳаёт кечираман. Аммо мен ёлғизликни хуш кўраман. Одамлар билан учрашмайман, ҳатто виртуал оламда ҳам муносабатга киришмайман”.

 Унинг ўзига хос пардоз усулига ҳатто ёш актрисалар ҳам ҳавас қилишади. У ўзининг шахсий ҳаёти ҳақида ОАВга ҳеч қачон маълумот бермаган.

 Шахсий муносабатлар

 Рекханинг бир неча актёр билан ишқий муносабат омадсиз якун топган. Ана шу актёрлар рўйхатида Амитабх Баччан ҳам бор эди. 1990 йилда у бизнесмен Мукеш Агарвалга турмушга чиқади. Аммо орадан бир йил ўтиб, эри ўз жонига қасд қилади. 1973 йилда актрисанинг Винод Меҳрага турмушга чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқаган эди. Бироқ актрисанинг ўзи 2014 йилда берган интервьюсида Винод Меҳрага турмушга чиқиш бу шунчаки яхши истак эди холос дея, уни рад этади.

 У ҳозирда Мумбайдаги уйида ёлғиз яшайди.



 Очилган сирлар

 * Рекха, аслида роҳиба бўлишни истаган. Шу сабаб ҳам аёллар монастиридаги мактабда ирландиялик роҳибалар билан ўқиган.

 * Унинг ўзидан ҳатто 5 ёш кичик бўлган Санжай Датт билан ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқаган.бироқ Рекха буни рад этиб, ўзининг Санжай Датт билан шунчаки дўст эканлиги ва бу дўстлик Амитабх Баччаннинг рашкини келтириш учун тузилганлигини айтган.

 * Бу актрисанинг моделликдан ташқари тақлидчиликда ҳам маҳоратли эканини биласизми? У ҳинд актрисалари Ниу Сингх ва Смита Патилга қойиллатиб тақлид қилиши мумкин.

 * Унга бир вақтлар болливуднинг “тасқара ўрдаги” дея таъриф беришган. Бу лақаб ўшанда унинг семиз ва қора юзли бўлгани сабабли берилгандир.

 * Рекханинг турли дўстлари таклиф қиладиган кечаларни ҳар доим рад этиб келган бўлса ҳам, фақат Ҳема Малинининг таклифларини ҳеч қачон рад этмаган.

 Фарида Исломова тайёрлади.

3 комментария:

  1. Билишимча, Яш Чопра "Ишқ риштаси" фильмига айнан ҳаётий муносабатларни асос қилиб олган.

    ОтветитьУдалить
  2. Биз ёлғиз эмасмиз и Криш фильмида она ролида уйнаган

    ОтветитьУдалить