Сўнгги пайтларда ўзим
учун бир қанча ҳинд қўшиқчиларини кашф қилдим. “Ошиқлар-2” (“Aashiqui-2” фильмидаги
Арижит Сингх ижро этган “Meri Aashiqui” қўшиғи тилимга ўрнашиб қолди. Жуда
чиройли ижро этилган. Ижро, матн, куй уйғунлигини ҳис қилиш мумкин. Арижит
Сингхнинг бошқа қўшиқларини ҳам эшитдим. Кўплари манзур бўлди. Овозида
қандайдир дард бор.
Шу қўшиғини эшитганда, айниқса, одам беихтиёр маҳзун тортади. Фильм руҳига жуда мос тушган қўшиқ. Ҳозир ТВда намойиш этилаётган “Сенга ошиқман” сериалига айнан шу қўшиқни саундтрек қилиб танлашгани бежиз эмас. Кейин “Рой” (“Roy”) фильмидаги Анкит Тивари ижро этган “Tu Hai Ki Nahi” деган қўшиқ ёқиб қолди. Бу қўшиқни аёл хонанда Тулси Кумар ҳам ижро этган. Жудаям маҳзун, юрак торларини беаёв чертувчи тарона. Кимдир “намунча йиғлоқи ашула экан” дейиши мумкин, аммо... жуда чиройли дардли қўшиқ...

Комментариев нет:
Отправить комментарий