Буюк Акбарнинг мақбараси
Бобурийлар даври меъморчилигининг машҳур шоҳасарларидан бири ҳисобланади. Бу
мақбара Агра шаҳри марказидан 8 километр наридаги Сикандрада жойлашган. Буюк
Акбар (Жалолиддин Муҳаммад, 1542-1605) 1600-йилларда унинг қурилишини ўзи ҳаётлик
чоғидаёқ бошлаган. Акбарнинг вафотидан сўнг унинг қурилишини ўғли Жаҳонгир 1613
йилда ниҳоясига етказган.
Мақбара мажмуаси анча катта майдонни — 48 гектарга яқин ҳудудни эгаллаган. Мақбара атрофида квадрат шаклдаги чиройли боғ барпо қилинган бўлиб, у тўртта ҳашаматли дарвозаси бор деворлар билан ўралган. Бироқ боққа фақат битта дарвоза — жанубий дарвозадан кириш мумкин. Уни Ҳашаматли дарвоза ҳам дейишади. Қолганлари ҳақиқий эмас, шунчаки чиройли ясама дарвозалар. Ҳар бир дарвоза олдида оқ мармардан минора қурилган. Буюк Акбарнинг мақбараси энг сифатли ва қиммат материал — мармар ва қизил қумтошдан қурилган. Севимли ҳукмдор чиндан ҳам бу ҳашаматга муносиб эди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий