Телевидениеда намойиш этилаётган ҳинд ижодкорларининг “Келин” (“Banoo Main Teri
Dulhann” — “Мен сенинг рафиқанг бўламан”) телесериали томошабинларни қизиқарли
воқеалари, қаҳрамонларининг зиддиятли муносабатлари экран қаршисида ўтиришга
мажбур қилмоқда. Кўпчилик сериал бош қаҳрамони Видьяга ҳамдардлик нигоҳи ила
қарамоқда.
Сериал
бош қаҳрамони — чиройли, содда Видья (Дивьянка Трипатхи) камбағал оиланинг
қизи. Келинойиси Хема ҳар доим уни таҳқирлаб, камситиб келган, баъзида ҳатто
қўл кўтаради. Келинойиси ва унинг эри, яъни амакиси Видьянинг савод чиқаришига
йўл қўймайди, оқибатда у саводсиз бўлиб қолади.
Кўп
ўтмай Ражендра Пратап Сингх (маҳаллий тхакур) ўғли Сагарга хотин топиш учун
Банорасга келади. Видьяни кўргач, ўғлига хотин қилиб олиб беришга қарор қилади.
Тўй куни
Видья Сагарнинг руҳан носоғлом эканлигидан, автоҳалокатдан сўнг ақли ёш
боланидек қолиб кетганидан хабар топади. Сагар ҳатто уйланганини ҳам
тушунмайди. Эрининг уйига кўчиб ўтгач, Видья Сагарнинг опалари зуғумига дуч
келади. Улар қизни камситишдан чарчашмайди, унга ҳар хил туҳматлар қилишади,
Сагарни ҳам унга қарши қайрашади. Опаларининг таъсирида у ҳам Видьяга у қадар
яхши муносабатда бўлмайди.
Аслида,
Сагарнинг автофалокатга учрашини опаси Синдура уюштирган. У укасини ўлдирмоқчи
бўлган, бироқ бу режаси амалга ошмай қолган. Чандра ва Махуа — Синдуранинг
сингиллари унинг ҳамма айтганларини қилиб, Видьяга тирғалаверишади. Синдура
Видьяни уйдан ҳайдаб юбориш учун унга ҳар хил айблар қўяди, ҳатто укасининг
жонига қасд қилишда айблайди.
Бироқ
Синдуранинг сахий эри Аникет ва ўғли Бхарат Видьяга буткул бошқача муносабатда
бўлиб, унга ёрдам беришга ҳаракат қилади. Аникет ва Бхарат Видья билан Сигирни
бирга кўришни истайди. Шундай кўнгилсизликларга қарамай, Видья уйда келинлик
вазифасини бажаришдан оғринмайди.
Кунларнинг
бирида Видья сингапурлик шифокор Сагарни даволай олиши мумкинлигидан хабар
топади ва Сагар билан ўша ерга кетади. Йигитни операция қилишади. Сагар автофалокатдан
сўнг содир бўлган воқеаларни умуман эслолмайди.
Оила
аъзолари Сагарнинг тузалганидан хурсанд бўлишади. Айниқса, Видья. Кейинроқ
Сагарнинг хотираси тикланади. У Видья хотини эканлигини эслайди. Автофалокат
бахтсиз ҳодиса эмаслигини англайди. Кейинроқ буни опаси Синдура уюштирганини
аниқлайди. Синдура ҳатто эри Аникетни ҳам қамоққа тиқишдан қайтмайди. Шундан
сўнг Синдура Сагар ва Видьяни Кайлашпати Шанкар Мандир қояси чеккасига олиб
бориб, уларни ўлдиради.
Орадан
йигирма бир йил ўтади.
Сагар ва
Видья ҳалок бўлган кечада Амар ва Дивья сифатида қайта дунёга келади. Дивья —
лондонлик замонавий бой қиз, Амар эса банораслик эркин йўлкўрсатувчи. Амар ва
Дивья учрашишади. Шунда Дивьянинг хаёлида аввалги ҳаётига оид хотиралар
жонланади. Аввалига у ҳамма нарсани эслолмайди, лекин кейин ҳаммаси ёдига
тушади. Амарга эса эслаш учун вақт керак бўлади. Аммо у ҳам аввалги ҳаётини
эслагач, иккови Синдурадан ўч олишга қарор қилишади. Синдура яна уларни
бир-биридан узоқ тутишга уринади, зеро, уларнинг иттифоқи ўзи учун хавф
туғдиришини тушунади. Уларни айириш мақсадида Самратни Дивьяга уйлантиришга
ҳаракат қилади. Амар эса Дивьяни излайди, бироқ уни топиши осон кечмайди...
Комментариев нет:
Отправить комментарий