“Муҳаббат
тафти” телесериалида Арнав Сингх Райзада ролини ўйнаган Барун Собти бу
сериалдаги роли учун нақ 4та “Star Parivaar Awards” мукофотини қўлга киритган
актёр. Бундан ташқари, сериалдига ҳамкасби Санайя Ирани билан бирга “Энг яхши
жуфтлик” сифатида бир қанча мукофотлар билан тақдирланган.
Оммалашган
“Dill Mill Gayye” сериалида сериалида доктор Ювраж Синх қиёфасида намоён бўлган
Барун кўп ўтмай лойиҳани тарк этди, чунки унга “Sony TV” телеканалининг
“Бизнинг гапимиз тўғри” (“Baat Hamari Pakki Hai”) сериалидан бош қаҳрамон —
Шраван Жайшвал ролини ўйнашни таклиф қилишди. Айнан шу роль туфайли унга машҳурлик
ва томошабинлар меҳри насиб қилди. Бутун дунёда кўплаб мухлисларнинг меҳру
муҳаббати Барунга Санайя Ирани билан “Муҳаббат тафти” (“Iss Pyaar Ko Kya Naam
Doon”) сериалида суратга тушишга имкон яратди. 2012 йил мартда Барун илк бор
ВВС каналида Европадаги мухлислари учун интервью берди.
Ҳозирда
актёр Болливудда суратга тушмоқда. Яқинда Барун иштирокидаги “Мен ва жаноб
Тўғри” (“Main Aur Mr. Right”) фильми экранларга чиқди.
2010 йил
12 декабрда Барун ўзи болаликдан танийдиган Пашмин Манчандага уйланди. Пашминнинг
кинога ҳеч қандай алоқаси йўқ, халқаро компанияда ишлайди. Тўй маросими ортиқча
шов-шувсиз оила даврасида ўтказилди.
Барун
ишдан бўш вақтида вақтини оиласи билан бирга ўтказади, дўстлари билан дам
олишни, телевизор кўришни, спортга оид кўрсатувларни ва реалити-шоуларни
ёқтиради.
Баруннинг
ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси йўқ, ҳозирча очмоқчи ҳам эмас.
Севимли фильмлари — “Миллионернинг қизига уйланишни
истайман” ва “Зоҳан билан ҳазиллашманг”.
Комментариев нет:
Отправить комментарий