Анил
Капур қизи Сонам Капур билан Тулси Кумарнинг “Mere Papa” (“Менинг дадам”)
қўшиғига тақдимотига ташриф буюрди. У ерда журналистлар Анил ва Сонамдан
ота-бола муносабатлари ҳақида сўрашди.
Анил эса
ўз отаси ҳақида гапирди: “Дадам сира ҳам қаттиққўл эмасди. У ажойиб одам эди.
Ҳаммамиз бир-биримизга қаттиқ боғлангандик. У ҳар оқшом сайрга чиқарди ва
суҳбатлашарди. Ҳаммамиз уни соғинамиз”.
Сонам онаси туфайли актриса бўлиш орзуси кейинги
сурилганига иқрор бўлди: “Отам актриса бўлишимни истарди, онам эса аввал ўқишни
тугатиб, кейин актриса бшлишимни истарди. Хуллас, дадам қистамасди, чунки
онамдан қўрқарди”. Бунга жавобан Анил: “Мен ҳамма аёллардан қўрқаман, чунки
улар устунлик қилади деб ҳисоблайман”, — деди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий