11.05.2016

Салмон укасининг оиласини сақлаб қолишга уринмоқда


Арбаз ва Малаикани яраштиришга уринганидан сўнг Салмон бошқа укаси — Сохаилнинг оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Салмоннинг оиласида кетма-кет кўнгилсиз ҳолатлар бўлмоқда. Ахир у яқиндагина укаси Арбазнинг оиласини сақлаб қолишга уринганди, энди эса — Сохаилнинг! Битта укаси — Арбаз ва Малаика Ароранинг турмуши бузилиб бўлди, энди Салмон бошқа укасининг оиласини асраб қолиш учун қўлидан келганини қилади.
Маълум бўлишича, Салмон ҳозир укаси Сохаилникига серқатнов бўлиб қолган. Баъзи миш-мишларга қараганда, нохуш вазиятга Сохаилнинг актриса Ҳума Қурейшига яқинлиги сабаб бўлганмиш. 
Оилага яқин кишилардан бирининг айтишича, Салмон ҳозирда оиладаги муаммоларни шахсан аниқлаштирмоқчи. У Арбаз ва Малаиканинг муаммосини тушунишга уринди, лекин бундан фойда бўлмади. Шу боис энди Салмон Сохаилнинг оиласини сақлаб қолишга уриняпти. Актёр ўтган ҳафтада улар билан учрашиб, муаммоларини аниқлаштиришга уринди.
Афтидан, Сима Салмоннинг уринишларига хайрихоҳлик билдирган, Малаикага унинг оилавий ишларига аралашгани ёқмаган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий