06.05.2016

Карина опасининг турмуши ҳақида гапиришни истамайди

Каришма Капурнинг шахсий ҳаёти охирги пайтларда диққат марказида эди, чунки унинг ажрашиши якунига етмади. Бу борада Карина Капур Хон ҳалигача фикр билдирмаганди, аммо яқинда бу ҳақда гапирди.
Карина кундалик газеталардан бирига шундай деди: “Бу жуда шахсий масала.  Мен ва Каришма бу ҳақда умуман гаплашмаймиз. Опамни қандай қўллаб-қувватлашим ҳеч кимга дахлдор эмас. Одамлар унинг учун ташвишланаётганидан жуда хурсандман, чунки у — жамоат орасидаги одам ва мен буни ҳурмат қиламан. Аммо одамлар бу масалада (Каришманинг шахсий ҳаёти ҳақида) 500 хил гапиришяпти, ҳеч ким ҳақиқатни билмайди”.
Бундан аввал Каришма ва Каринанинг отаси Рандхир Капур Санжай Капур (Каришманинг собиқ эри)ни айблаган эди. “Отам шу иш ҳақида гапирди, чунки жаҳли чиққанди. Аммо мен ҳозиргача бу ҳақда гапирмадим, гапирмайман ҳам”, — деди Карина.

Комментариев нет:

Отправить комментарий