16.05.2016

Шоҳруҳ Хон ва Анушка Шарма яна бирга суратга тушади


Имтиёз Алининг янги фильм олиши, унда бош эркак ролига Шоҳруҳ Хон танлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди бош аёл қаҳрамонни Анушка Шарма гавдалантириши маълум бўлди.
Уни Хоннинг кейинги лойиҳаси учун танлашди, ҳозирда эса Анушка Салмон Хон билан “Султон”да суратга тушмоқда.
Илгари Шоҳруҳ ва Анушканинг ҳамкорликдаги фильмлари киноижарада муваффақият қозонган. Актриса илк бор суперюлдуз билан “Тангри яратган жуфтлик” (“Rab Ne Bana Di Jodi”, 2008) фильмида суратга тушди. Кейин Катрина Каиф билан бирга “То ҳаёт эканман” (“Jab Tak Hai Jaan”) фильмида муҳаббат учбурчагини ҳосил қилишди.
Хабарларга кўра, Имтиёз Алининг фильмида Шоҳруҳ сикх ролини ўйнайди, фильмнинг ўзи эса комедия бўлади. Анушка Шарманинг қаҳрамони қандай бўлиши эса сир тутилмоқда. Фильмни Лондон ва Панжобда суратга олиш, фильм Шоҳруҳ Хоннинг сайёҳ қаҳрамонининг хориждаги саргузаштлари ҳақида бўлиши режалаштирилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий