Нью-Деҳли.
Аҳолиси — 13 миллионга яқин. Қадимга манбаларга асослансак, ўрта асрлардаги ва замонавий
Деҳли ўрнида қадимги шаҳар Индрапрастха — “Махабхорат” достонининг қаҳрамонлари
пандулар империясининг пойтахти бўлган. Бу достондаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини
400 ёшдаги қалъа Пуран Киланинг қазишма ишлари тасдиқлади.
Деҳлида турли маданиятга
мансуб одамлар яшайди. Мусулмонлар туманидан бироз юргач, Британия Ҳиндистонининг
ҳашаматли туманларида пайдо бўлиш мумкин. Минг йиллик тарихга эга ёдгорликлар ҳар
қадамда учрайди: қадимги қўрғонлар ва мақбаралар, масжидлар ва саройлар. Бу ёдгорликлар
Жамна дарёси бўйида қадимдан одамлар яшаганидан дарак беради. Қадимги шаҳар билан
ёнма-ён тарзда замонавий шаҳар яшайди. Унда шовқин-суронли кўчалар, бозорлар, савдо
марказлари, театр ва стадионлар, боғлар, дам олиш жойларини кўришингиз мумкин. Деҳлига
боришга энг маъқул вақт — сентябр ойининг ўрталаридан мартгача, бу пайтда ҳаво қуруқ
ва қуёшли, кечқурунлари эса салқин бўлади.
Деҳли — Ҳиндистоннинг барча
мўъжизалари дарвозаси. У Ҳиндистоннинг ҳар қайси жойи билан ҳаво, автомобиль, темир
йўллари воситасида боғланган. Бу Ҳиндистоннинг энг етакчи саноат марказларидан бири.
Деҳлида 137 мингдан ортиқ саноат ташкилотлари мавжуд. Пойтахт чеккаларида йирик
саноат туманлари пайдо бўлмоқда. Саноатнинг юқори технологияли тармоқлари кенгаймоқда.
Деҳлида иккита аэропорт,
учта темир йўл вокзали, учта халқаро автовокзал, шунингдек, 450дан ортиқ касалхона,
800 дан ортиқ бепул амбулаториялар бор.
Пойтахтда 4 та университет,
7 та университет филиали, битта сиртқи университет фаолият кўрсатади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий