17.04.2015

Каран Жохарнинг ўқувчилари 6 миллиондан ошди


Болливуд режиссёри Каран Жохар Твиттердаги ўқувчилари, яъни обуначилари сони 6 миллиондан ошганидан хурсанд. 42 ёшли режиссёр Твиттердаги саҳифасини 2009 йил июлда очган эди.

Каран ўқувчиларига миннатдорчилик билдирди: “Бугун Твиттерда 6 миллион... муҳаббат... нафрат... бефарқлик ва, энг аввало, эътироф учун раҳмат”, — деб ёзди режиссёр.
Яқинда Анураг Кашьяпнинг “Bombey Velvet” фильми экранга чиқиши керак. Каран Жохар бу фильмда Ранбир Капур ва Анушка Шарма сингари бош роллардан бирини ижро қилган.
Каран аввал “Ўғирланмаган келин”, “Салом, эй ишқ”, “Омад имкони” сингари фильмларда кичикроқ ролларни ижро этганди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий