Шраддха Капур ва Адитья Рой
Капурнинг муносабатлари бузилган эди. Бироқ жуфтлик туйғуларига яна имкон
беришга қарор қилди.
“Муҳаббатга бахшида умр-2”
(“Ошиқлар-2) фильми муваффақиятидан сўнг Шраддха ва Адитья Болливуднинг севимли
жуфтлигига айланганди. Гарчи актёрлар ҳеч қачон учрашаётганларини расман тан
олмаган бўлса-да, уларни турли кечалар ва тадбирларда бирга кўп кўришарди.
Аммо
кейин, афсуски, романтика даври тугади.
Маълум бўлишича, Шраддха
дўстларига Адитьянинг ўзгарувчан кайфиятидан чарчаганини, ўз қобиғига ўралиб
олавериши муносабатларига рахна солганини, Шраддханинг оиласидагилар, айниқса,
отаси Шакти Капур қизининг танловидан норози бўлганини айтган.
Энди севишганлар яна учраша
бошлагани ва муҳаббатига иккинчи марта имкон беришга қарор қилгани маълум
бўлди.
Айни пайтда Шраддха “ABCD-2”, Адитья эса Катрина
Каиф билан Кашмирда “Fitoor” фильмида суратга тушяпти.
Чиройли ишланган фильм. Чиройли ижро, чиройли қўшиқлар...
ОтветитьУдалить