16.04.2015

Айшвария Караннинг фильмида суратга тушади


Каран Жохар режиссёр сифатида “Ae Dil Hai Mushkil” фильмини суратга олишга қарор қилди. Бу фильмда у бош ролни Айшвария Райга бериш ниятида. Бош ролларга яна Ранбир Капур ҳамда Анушка Шарма таклиф этилган. Бундан ташқари, лойиҳада покистонлик актёр Фавад Хонни ҳам кўриш мумкин.

Караннинг айтишича, янги кинокартина романтик драма жанридаги фильм бўлади. “Ae Dil Hai Mushkil” — Айшвария ва Анушканинг ҳамкорликдаги илк иши бўлади.
Фильм албатта севги қиссаси ҳақида. Премьера куни ҳам аниқ: 2016 йилнинг 3 июни. Суратга олиш ишлари Нью-Йорк, Париж ва Нью-Деҳлида амалга оширилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий